Mahsulotlar

Изображение
Дуамин
Дуамин - парентерал озиқлантириш учун L-аминокислоталардан таркиб топган инфузион эритмадир. Аминокислоталар - оқсилларни синтези учун зарур бўлган компонентлардир. Препаратнинг таркибидаги аминокислоталар, L-шаклда бўлиб, бу оқсилларнинг биосинтезида бевосита иштирок этиш имкониятини таъминлайди. Аминокислоталардан таркиб топган эритмалар организмнинг ҳолатини тутиб туриш ёки яхшилаш ёки тана вазнини минимал даражада йўқолиши учун энергия ташувчилар, электролитлар ва суюқлик билан бир вақтда парентерал озиқлантириш учун қўлланади. Патологик ҳолатларда аминокислоталарни экзоген юбориш имкони бўлмаганида плазмадаги аминокислоталарнинг йиғиндисини ҳам алоҳида аминокислоталарнинг мутлоқ концентрациясини, ҳам уларнинг фоизлардаги нисбатини типик яққол ўзгариш ривожланади.
Изображение
Новогамма
Новогамма таркибидаги В гуруҳи витаминлари туфайли асаб касалликлари билан боғлиқ оғриқларни енгиллатиши мумкин, бироқ у анальгетик ҳисобланмайди. Кучли оғриқ кузатилганда Новогаммани анальгетиклар билан биргаликда қўллаш тавсия этилади ёки сурункали оғриқ синдромларини даволашда монотерапия сифатида фойдаланиш мумкин.
Изображение
Новоквик капсулы
Нововик ичак ва вагинал микрофлорасини тартибга солувчи пробиотик, пребиотик ва иммунобиотикдир (синбиотик). Новоквик препаратининг бир капсуласини нормал ичак микрофлорасини лиофилизация қилинган бактериялар камида 1.3•107 (133 миллион) мувозанатланган мажмуасини ташкил қилади: Lactobacillus sporogenes, Streptococcus faecalis, Clostridium butyricum, Bacillus mesentericus, Saccharomyces boulardii. Новоквик препаратининг таркибидаги тирик бактерия ва замбуруғлар табиий ичак ва вагинал микрофлоранинг нормал таркибий қисми бўлиб, кўнгил айниши, қорин оғриғи, кекириш, қабзият қоринни дам бўлиши ёки метеоризм каби белгилари пайдо бўлса, организмни чидамлилигини оширади ва дисбактериознинг олдини олиш учун катта биокимёвий аҳамиятга эга. Бу симптомлар овқат ҳазм қилиш бузилиши ёки диспептик синдром билан боғлиқ. Новоквик патоген ва шартли-патоген бактерияларнинг ўсишига тўсқинлик қилади, овқат ҳазм қилиш ферментларининг оптимал таъсирини таъминлайди ва ичак ишини нормаллаштиради.
Изображение
Новоквик Кидс сироп
Пробиотиклар.Антибиотиклар қўллаётган беморларга пробиотиклар қўшимча сифатида йўғон ичакни керакли бактериялар билан тўйинтириш, антибиотиклар курси фойдали ва зарур бўлмаган бактерияларни йўқ қилиш мақсадида буюрилади.Баъзан пробиотикларни қабул қилиш дориларнинг ОИТ (ошқозон ичак тракти) ён таъсирига қарши курашиши ва бижғитувчи бактериялар инфекциясига олиб келадиган кўпайишини олдини олиш мақсадида ҳам қўлланилади.
Изображение
Прогест
Гестаген, сариқ тана гормонидир. Нишон аъзоларнинг ҳужайралари сиртидаги рецепторлар билан боғланиб, ядрога киради, у ерда ДНК ни фаоллаштириб, РНК синтезини рағбатлантиради. Бачадон шиллиқ қаватини пролиферация фазасидан фолликуляр гормон томонидан чақирилган секреция фазасига, тухум ҳужайра уруғланганидан сўнг эса – уруғланган тухум ҳужайрани ривожланиши учун керак бўлган ҳолатга ўтишига ёрдам беради. Бачадон ва бачадон найлари мушакларининг қўзғалувчанлиги ва қисқарувчанлигини камайтиради, сут безининг охирги элементларини ривожланишини рағбатлантиради.
Изображение
Тракс
Траксантифибринолитик таъсир кўрсатади, шунингдек антиаллергик ва яллиғланишга қарши самараларга эга.
Таъсир механизми: плазминоген активаторини рақобатли ингибиция қилади, янада юқорирок концентрацияларда плазминни боғлайди. Тромбин вақтини узайтиради. Яллиғланиш ва аллергик реакцияларда иштирок этадиган кининлар ва бошқа пептидларни ҳосил бўлишини тормозлайди.
Изображение
Трилакс
ТРИЛАЛКС вагинал таблеткалар – кенг антибактериал ва замбуруғларга қарши таъсирга эга мажмуавий препарат.
Метронидазол соддаларга нисбатан кенг таъсир доирасига эга (трихомонадалар, лямблийлар), облигат анаэроб бактериялар (клостридийлар).
Клотримазол замбуруғларга қарши кенг таъсир доирали фаолликга эга.
Хлоргексидин махаллий фаол антисептик воситалардан бири хисобланади.
Изображение
Интоскол
Препарат реологик, шокка қарши, дезинтоксикацияловчи, ишқорловчи ва ичак перистальтикасини рағбатлантирувчи таъсирларга эга. Асосий фармакологик фаол моддалари сорбитол ва натрий лактатидир. Жигарда сорбитол аввал фруктозага айланади, кейин у глюкозага ва сўнгра гликогенга айланади. Сорбитолнинг бир қисми шошилинч энергетик эҳтиёжлар учун ишлатилади, бошқа қисми гликоген кўринишида заҳира сифатида тўпланади. Сорбитолнинг изотоник эритмаси дезагрегацион таъсирга эга ва шундай қилиб, тўқималарнинг микроциркуляцияси ва перфузиясини яхшилайди.
Изображение
Кеторив
Кеторолак яққол анальгетик таъсир кўрсатади, шунингдек
яллиғланишга қарши ва ўртача иситмани туширувчи таъсирга эга.
Изображение
L-Марин
L-аргинин (α-амино-δ-гуанидиновалериан кислотаси) – аминокислота бўлиб, шартли алмашинмайдиган аминокислоталар синфига киради ва организмнинг кўп сонли ҳаётий муҳим фаолиятларнинг фаол ва ҳар томонлама ҳужайра бошқарувчиси ҳисобланади, организмнинг оғир ҳолатида муҳим протектор самара кўрсатади.
Изображение
Меоралак
Мельдоний – гамма-бутиробетаин моддасининг таркибий аналоги бўлиб, инсон организмининг ҳар бир ҳужайрасида бўлади. Юқори юклама шароитида мельдоний ҳужайраларнинг кислородга эҳтиёжи ва етказилиши орасидаги мувозанатни тиклайди, ҳужайраларни шикастланишдан ҳимоя қилиб, уларда модда алмашинувининг токсик маҳсулотлари тўпланишини олдини олади; шунингдек тетиклаштирувчи таъсир кўрсатади.
Изображение
Метто
Фармакологик хусусиятлари
Метто(метронидазол) протозойларга қарши ва микробларга қарши самарали кенг таъсир доирасига эга воситадир.
Изображение
Солоцин
Левофлоксацин - фторхинолон, кенг таъсир доирасига эга бактерицид восита. Таъсир механизми бактиериал ДНК репликацияси, транскрипцияси, тикланиши ва рекомбинацияси учун зарур бўлган ферментлар - бактериал топоизомераза IV ва ДНК-гиразани (топоизомераза II) ингибиция қилиниши билан боғлиқ.
Микробларга қарши фаоллиги:
In vitro шароитда левофлоксацин граммусбат ва грамманфий микроорганизмларга нисбатан кенг микробларга қарши фаоллик намойиш қилади.
Изображение
Сувамин
Парентерал озиқлантириш учун L-аминокислоталарнинг инфузион эритмаси. Аминокислоталар - бу оқсиллар синтези учун зарур бўлган компонентлардир. Препаратда сақланувчи аминокислоталар L - шаклда бўлади, бу оқсил биосинтезида уларнинг тўғридан-тўғри иштирок этиш имкониятини таъминлайди. Аминокислоталарни сақловчи эритмалар, энергияни ташувчилар, электролитлар ва суюқлик билан бир вақтда организмнинг ҳолатини яхшилаш ёки тутиб туриш ёки тана вазнининг йўқотилишини минимумга камайтириш мақсадида парентерал озиқлантириш учун қўлланади.
Изображение
Фертек
Антианемик воситадир. Сфероидал темир-углеводли нанозаррачалардан ташкил топган коллоид эритма ҳисобланади. Ҳар бир заррачанинг ядросида (марказида) темир (III) гидроксиди мавжуд. Ядро темир (III) гидроксидини турғунлаштирувчи, биофаол темирни аста-секин ажратувчи ва ҳосил бўлган заррачаларни коллоид эритмада сақловчи сахарозадан ташкил топган қобиқ билан ўралган. Натижада молекуляр массаси тахминан 43 кД ни ташкил қилувчи комплекс ҳосил бўлади, ўзгармаган ҳолда уни буйраклар орқали чиқарилиш имкони йўқ. Темир (III) бу комплексда табиий ферритинга ўхшаш тузилмалар билан боғланган.
Изображение
Фунгизол
Флуконазол – бу умумий таъсирга эга бис-триазол тур замбуруғларга қарши препарат. Препаратнинг замбуруғларга қарши таъсир механизми замбуруғ ҳужайраси мембранасини қуриш учун зарур бўлган эргостерол биосинтезининг специфик тормозланишини чақириши билан боғлик.
Флуконазол Candida ва Cryptococcus neoformans туркум замбуруғлари чақирган тизимли инфекцияларда самарали. Гематоэнцефалик тўсиқдан ўтади, шунинг учун замбуруғли менингитда ҳам муваффақиятли қўлланиши мумкин. Histoplasma capsulatum, Blastomyces dermatitidis, Coccidioides immitis қўзғатувчилари чақирган (шу жумладан бош мия инфекцияларида), шунингдек Microsporum ва Trichophyton туркум замбуруғлари чақирган инфекцияларда ҳам самарали.
Изображение
Нейролин
Цитиколин нейронларнинг мембранасидаги фосфолипидлар тузилмаларини биосинтезинирағбатлантиради, бу мембраналарни функциясини яхшиланишига, шу жумладан ионлашув насосларини ва нейрорецепторларни ишлашига ёрдам беради. Мембрана таъсирини барқарорлаштирувчи таъсири туфайли цитиколин бош мия шишини камайтириб,шишга қарши таъсир кўрсатади. Цитиколиннибош мия жарохати ва ўткир бош мия қон айланишини бузилиши каби патологик ҳолатлардан кейин церебрал дисфункцияси билан боғлиқ симптомларни яққоллигини сусайтиради. Когнитив, сенситив ва моторбузилишларида холатни яхшилаб амнезия даражасини пасайтиради. Цитиколин гипоксияда ва мия ишемиясида кузатиладиган симптомларни, ҳамда хотирани ёмонлашишида, эмоционал лабилликда, хар кунги ишни бажаришда ва ўз-ўзига хизмат кўрсатиш холатларини яхшилайди.
Изображение
Нейролин НЕО
Цитиколин нейронлар мембранасида тузилма фосфолипидлари биосинтезини рағбатлантиради, бу мембраналар функциясини, шу жумладан ион алмашинуви насослари ва нейрорецепторлар фаолиятининг яхшиланишига ёрдам беради. Ҳужайра мембраналарига барқарорлаштирувчи таъсир кўрсатиши туфайли, цитиколин шишга қарши хоссага эга, шу сабабли у мия шишини камайтиради. Цитиколин айрим фосфолипазалар фаолиятини сусайтиради, қолдиқ эркин радикалларнинг ажралиб чиқишига тўсқинлик қилади, мембраналар тизими шикастланишини олдини олади ва антиоксидант ҳимоя тизимини сақланиб қолинишини таъминлайди.
Цитиколин апоптоз механизмларига таъсир қилиб, ҳужайраларни нобуд бўлишини олдини олади ва шикастланган тўқима ҳажмини камайтиради, шунингдек холинергик ўтказувчанликни яхшилайди. Цитиколин, шунингдек бош миянинг ўчоқли инсультларида профилактик нейропротекторлик таъсир кўрсатади. Цитиколин мия тўқималарининг ишемик шикастланишларини камайтириб, бош мияда қон айланишининг ўткир бузилишларида беморларнинг функционал жиҳатдан тез тикланишига ёрдам беради, бу рентгенологик текширишлар натижалари билан тасдиқланган.
Нет результатов, уточните запрос

Phoenix 2022 — 2026 ©

Manzil

“PHOENIX PHARM TRADE” MChJ
O‘zbekiston Respublikasi
100021, Toshkent shahri, Shayxontohur tumani
Gulbozor ko‘chasi, 1-uy, 49-xonadon

Ish vaqti

Du–Ju: 10:00–17:00
Shan–Yak: dam olish kunlari

Aloqa uchun

+998 90 981 60 06
masmedibd@gmail.com.